“Товоқсой” ва “Косонсой” санаторийлари бўйича тендер ғолиблари аниқланди
2026-09-17 14:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун мўлжалланган “Товоқсой” ва “Косонсой” санаторийларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга бериш бўйича ўтказилган тендер якунланди.
Тендер комиссияси қарорига кўра, мазкур санаторийлар бўйича тендер ғолиблари ва захирадаги ғолиблар аниқланди.
“Товоқсой” санаторийси бўйича:
- “ORTOPROTEZ REABILITATSIYA SERVIS” МЧЖ — тендер ғолиби;
- “OBI HAYOT GIDRO” МЧЖ — захирадаги ғолиб.
“Косонсой” санаторийси бўйича:
- “DOCTOR A” МЧЖ — тендер ғолиби;
- “OBI HAYOT GIDRO” МЧЖ — захирадаги ғолиб.
Тендерни давлат-хусусий шериклик асосида ўтказишдан кўзланган мақсад — санаторийларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда фуқаролар учун замонавий ва қулай шароитлар яратишдан иборат.
