Брифинг: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши ўқитиш, ҳуқуқий тарғибот ва очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар
2026-08-12 15:15:00 / Олиб борилаётган амалий тадбирлар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини ошириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, давлат харидларида очиқлик ва ҳалолликни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишда ташкил этилган ўқув курслари ва тарғибот тадбирлари, ходимларни махсус тайёрлаш натижалари, шунингдек, вазирлик фаолиятида очиқлик ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган брифинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Комплаенс хизмати бошқармаси бош мутахассиси Тўлқинбек Исмоилов иштирокида бўлиб ўтди.
