Заргарлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва давлат хизматлари такомиллаштирилмоқда
2026-09-11 15:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбирда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва устувор вазифалар юзасидан маълумот берилди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда асиллик даражасини аниқлаш ва давлат тамғаси билан тамғалаш хизматларига бўлган талаб изчил ошиб бормоқда.
Матбуот анжуманида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилгани, давлат хизматлари инсон омилисисиз электрон шаклда кўрсатилаётгани таъкидланди. 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, республикада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият юритаётган субъектлар сони 2 911 тани ташкил этди. Тадбир давомида соҳада қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Тадбир давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, ижро интизоми қатъий назоратга олингани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, соҳада қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга, хусусан, маиший коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Инспекция томонидан соҳада қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ҳам мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Жумладан, 2024 йилда 1 500 та, 2025 йилда 1 679 та, жорий йилнинг ҳисобот даврида эса 1 169 та профилактик тадбир ўтказилди. Ҳудудларда тадбиркорлар учун очиқ мулоқотлар, семинарлар ва тушунтириш ишлари ташкил этилиб, амалдаги қонунчилик талаблари кенг тарғиб қилинмоқда.
Хусусан, лицензиялаш жараёнларини рақамлаштириш, хизмат кўрсатиш жараёнларида видеокузатув тизимини жорий этиш ва назорат тадбирларини замонавий техник воситалар орқали амалга ошириш ишлари қайд этилди.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, соҳани янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
