Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-09-08 18:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда ОТБнинг мамлакатлар бўйича операциялар раҳбари Мирзо Искандар Гуламов, сув таъминоти ва шаҳар ривожланиши масалалари бўйича директори Шринивас Сампат ҳамда банкнинг бошқа вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган "Иқлим ўзгаришига мослашган сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш" лойиҳасининг молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикасининг сув таъминоти ва оқова сув хизматини ривожлантириш кўзда тутилган.
Томонлар ҳамкорлик доирасида янги имкониятларни кўриб чиқиб, истиқболдаги лойиҳалар юзасидан ўзаро таклиф ва ғояларини билдирдилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
