Халқаро институционал инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
2026-09-04 20:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда Финляндия давлат пенсия жамғармаси, “Ilmarinen”, “Elo” ва “Veritas” қўшма пенсия ва суғурта компаниялари, шунингдек, “SOKA-BAU” ва “Aktia Bank Oyj” вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида амалга оширилаётган иқтисодий ва таркибий ислоҳотлар, шунингдек, республиканинг жорий макроиқтисодий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда инвесторлар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳамда ички молия бозорини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юқори баҳоланди.
Шунингдек, хорижий инвесторлар томонидан давлат ғазначилик облигациялари бозорига кириш бўйича қизиқиш билдирилди ҳамда ички молия бозорининг имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини янада яхшилаш, инвестиция даражасига эришиш, давлат қарзини самарали бошқариш, миллий валютадаги молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
