Гонконг вакиллари билан иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-08-28 18:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги иқтисодий ва молиявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Гонконгнинг халқаро молия соҳасидаги илғор тажрибаси, молиявий инструментлардан самарали фойдаланиш, давлат ва хусусий сектор имкониятларини кенгайтириш ҳамда мавжуд салоҳиятни иқтисодий жараёнларга фаол жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш устуворликлари доирасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш, уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда халқаро ҳамкорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.
Шу билан бирга, томонлар туризм, таълим ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, билим ва тажриба алмашиш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, молиявий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш ҳамда истиқболли йўналишларда биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси







