Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни юзасидан давра суҳбати ташкил этилди
2024-07-25 16:25:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Тадбирда вазирлик тизими ходимларига ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти, яъни “манфаатлар тўқнашуви” тушунчаси хусусида ҳамда манфаатлар тўқнашуви кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди, шунингдек, вазирлик тизимида Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.
Вазир ўринбосари Гулнора Рахимова мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар экан, аввало, вазирлик тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларнинг ҳар қандай кўринишига қатъий чек қўйиш олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг асосий йўналиши эканини таъкидлади.
Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда барча ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотда Қонун кучга киргунича ва кучга кирганидан кейинги талаб ва механизмларини ижро интизомига риоя қилган ҳолда белгиланган муддатларда самарали жорий этиши лозимлиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида мавзу доирасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати



