Туркия делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-07-25 18:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Учрашувда меҳмонлар томонидан Туркиянинг “Policy Analytics Lab” (PAL) иқтисодий тараққиёт ва махсус стратегиялар бўйича бошқарув ҳамкори Эсен Çаğлар, “A Tasarım Mimarlık” компанияси раҳбари Али Осман Öзтüрк, “BIBLO” компанияси координатори Адил Маденоğлу, “Baton” компанияси эксперти Муҳаммет Сенипек ва бошқа масъул вакиллар иштирок этдилар.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ҳудудларида шаҳарсозлик ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатда, “Hisarciklioglu Group” консорциуми таркибида бўлган компаниялар фаолияти тўғрисида тақдимотлар ташкил этилди. Тақдимотлар доирасида консорциумнинг нафақат Туркия ҳудудида, балки хорижий давлатлардаги шаҳарсозлик соҳалардаги йирик ва муваффақиятли жорий этилган лойиҳалари тўғрисида сўз борди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ҳудудлари учун муҳим касб этаётган шаҳарсозлик, урбанизация ва ҳудудлар брендинги йўналишларда мастер-режаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни шаҳар ва туманларда самарали жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан келишиб олинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати



