ЭЪТИРОФ
2026-08-27 20:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Ушбу қутлуғ сана арафасида мамлакатимиз ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, фаолияти ва ташаббуслари билан жамоатчилик ҳаётида алоҳида ўрин тутаётган юртдошларимизнинг меҳнати муносиб баҳоланмоқда.
Ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлганлар сафида вазирлигимиз ходими Одилжон Набижонов ҳам бор. У маънавий-маърифий йўналишдаги самарали фаолияти, жамоада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни қарор топтириш, миллий қадриятларни тарғиб этиш ҳамда ходимларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш борасидаги ташаббуслари учун “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ таъсис этилган бўлиб, маънавий-маърифий соҳада фидокорона меҳнат қилаётган, самарали натижаларга эришаётган ҳамда жамиятда юксак маънавий муҳитни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшганларни рағбатлантиришга қаратилган.
Вазирлик жамоаси Одилжон Набижоновни мазкур эътироф билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
