Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан вазирлик ва идораларга тақдимот ўтказилди
2024-08-23 16:15:00 / Матбуот анжуманлари

Мазкур коллегиал учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда 23 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг рақамлаштиришга масъул ходимлари иштирок этди.
Учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Рақамли технологияларни мувофиқлаштириш департаменти ва “Ахборот технологиялари маркази” ДУК масъул ходимлари томонидан учрашув иштирокчиларига вазирликда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар тўғрисида тақдимот қилинди.
Тақдимот давомида вазирликда рақамлаштиришга доир амалга оширилган лойиҳалар, жумладан, “UzASBO” DM, “Очиқ буджет” портали ва “ДМБАТ” каби ахборот тизимлари шунингдек, вазирлик томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳамда рақамлаштиришга доир истиқболдаги лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди.
Учрашув сўнгида иштирокчилар томонидан савол-жавоб ва муҳокамалар ўтказилди. Шунингдек, рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича бир қатор таклифлар тингланди.
Мазкур тартибдаги коллегиал учрашувлар вазирлик ва идораларда рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида маълумот ва фикрлар алмашиш билан бир қаторда, республикада рақамли технологияларни жорий қилиш сифатини оширишга ёрдам беради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати



