15 август — жаҳон молия тарихидаги бурилиш кунларидан бири
2026-08-15 19:30:00 / Вазирлик янгиликлари
1971 йил шу куни АҚШ Президенти Ричард Никсон долларнинг олтинга конвертациясини тўхтатишини эълон қилди. Бу воқеа тарихга “Nixon Shock” номи билан кирди.
Bretton Woods тизимида 1 унция олтин 35 АҚШ долларига тенглаштирилган, кўплаб давлатлар валюталари эса долларга боғланган эди.
Мазкур қарор ушбу тизимнинг асосий механизмини издан чиқариб, кейинчалик валюта курсларининг бозор тамойиллари асосида шаклланишига йўл очди.
“Nixon Shock” замонавий глобал валюта тизими шаклланишидаги энг муҳим бурилишлардан бири бўлиб қолди.
