“Ахборот технологиялари маркази” ДУКда сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш бўйича ёшлар ўртасида амалий мастер-класс ўтказилди
2026-08-13 19:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбир давомида иштирокчиларга “ChatGPT”, “Gemini” каби замонавий сунъий интеллект платформаларидан кундалик иш фаолиятида самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Амалий мастер-класс давомида иштирокчиларга сунъий интеллект платформаларининг имкониятлари, афзалликлари ва амалий қўлланилиши ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Мастер-класс ходимларнинг рақамли компетенцияларини ошириш, шунингдек, замонавий воситалардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга сунъий интеллект воситалари ёрдамида таҳлилий ҳисоботлар ва тақдимотлар тайёрлаш бўйича амалий кўрсатмалар берилди. Хусусан, маълумотларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш ҳамда натижаларни визуал ва тушунарли шаклда тақдим этишнинг замонавий усуллари ўргатилди. Шунингдек, сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишда маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Амалий машғулот якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар. Тадбир сўнгида ёшлар етакчилари ва давлат ташкилотлари ходимларининг рақамли кўникмаларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, шунингдек, замонавий сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш маданиятини шакллантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси

