Тошкент халқаро молия маркази: янги имкониятлар сари
2026-07-31 20:00:00 / Вазирлик янгиликлари
2026 йил 13 июль куни Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни қабул қилинди.

Марказ иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, халқаро рақобатбардошликни ошириш ҳамда маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Асосий йўналишлар:
- капитал бозорлари ва халқаро молия бозорлари билан интеграцияни ривожлантириш;
- банк, инвестиция, суғурта ва исломий молия хизматларини кенгайтириш;
- молиявий технологиялар, рақамли активлар ва электрон тижоратни қўллаб-қувватлаш;
- инвесторлар ҳуқуқлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш;
- шаффоф, барқарор ва халқаро стандартларга асосланган ҳуқуқий муҳит яратиш.




