Халқаро молия корпорацияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан фикрлар алмашилди
2026-07-29 19:40:00 / Вазирлик янгиликлари
Жорий йилнинг 29 июль куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Халқаро молия корпорацияси (IFC) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболдаги устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида (IFC) билан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати юзасидан фикр алмашилиб, уларни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, таълим, сув хўжалиги ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг кейинги босқичлари ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш, устувор йўналишларда янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси





