Ўзбекистон Республикасининг 2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияси ишлаб чиқилди
2026-07-17 20:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Мазкур ҳужжатда ўрта муддатли давр учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозлари, фискал сиёсатнинг устувор йўналишлари, фискал таваккалчиликлар баҳоси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети даромадлари ва харажатларининг дастлабки прогнозлари акс эттирилган.
Фискал стратегияда, жумладан:
— макроиқтисодий ва бюджет барқарорлигини таъминлаш;
— давлат бюджети даромадлари базасини мустаҳкамлаш;
— бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш;
— фискал таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш;
— давлат қарзини барқарор даражада сақлаш;
— давлат молиясини бошқаришда очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишга қаратилган асосий ёндашувлар белгиланган.
Шунингдек, Фискал стратегия 2027–2029 йиллар учун ишлаб чиқиладиган Dавлат бюджети лойиҳалари ва Бюджетномаларни шакллантиришда асос бўлиб хизмат қилади ҳамда давлат молиясининг ўрта муддатли устувор йўналишларини белгилаб беради.
Ҳужжат “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқ равишда узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ташқи ва ички иқтисодий ўзгаришларга мослашувчан фискал сиёсатни амалга оширишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикасининг 2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://api.mf.uz/media/filestore/Fiskal_strategiya_2027-2029.pdf
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
