Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимлари "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланд
2026-07-16 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари
“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони мамлакатимиз тараққиёти, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилаётган фуқароларни муносиб рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган нуфузли давлат мукофотидир.

Мазкур юксак мукофот билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ёшлар сиёсати, маданият, спорт ва бошқа ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси бошқармаси ходимлари Абдуқахоров Улуғбек Абдуғаниевич ҳамда Ҳаитов Шухрат Шарипбоевич тақдирландилар.



