“Asia Alliance Bank” ва “Trastbank” билан меморандум имзоланди
2024-08-19 10:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонида жорий йилда уй-жой қурилиши ва ипотека кредитлари мақсадли параментларида белгиланган 2024 йилда 100 мингта уй-жой қуриш ва аҳолига 17 трлн сўмлик ипотека кредитларини ажратиш таклиф этилмоқда.

Кредитларнинг 8,3 трлн сўми (49 фоизи) – давлат ресурслари, 6 трлн сўми (36 фоизи) – банкларнинг ўз маблағлари ва 2,6 трлн сўми (15 фоизи) – Ипотека компанияси ҳисобидан ажратилади.
Бугунги кунга қадар ипотека бозорини ривожлантириш мақсадида, 12 та тижорат банклари билан Ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, ишлар давом эттирилмоқда.
Қувонарлиси, булар сафига хусусий банклардан “Asia Alliance Bank” АТБ ва “Trastbank” ХАБ қўшилмоқда.
Ўйлаймизки, келгусида ушбу банклар республика ипотека бозорини янада ривожлантиришда ўз ҳиссаси билан муносиб иштирок этади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати



