Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) давлат тилида қабул қилинди
2024-08-15 18:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонун ижросини таъминлаш ҳамда амалиётдаги номувофиқликларни бартараф этиш мақсадида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 25 та бухгалтерия БҲМС давлат тилидаги матни тайёрланиб, мазкур БҲМСнинг 20 тасини давлат тилида қабул қилиш ҳамда унификация қилиш йўли билан бекор қилиниб ўрнига 15 та БҲМС янги таҳрирда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Шунингдек, мамлакатимизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларни жадаллик билан давом эттириш, шу билан биргаликда МҲХСни жорий этиш жараёнини мувофиқлаштириш ва методологик таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва енгиллик яратиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан янги таҳрирдаги 5 та БҲМС МҲХСга уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.
Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоби тизимини янада такомиллаштириш ҳамда МҲХСни жорий қилишга доир таклифларни қамраб олган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари босқичма-босқич эълон қилиб борилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
