#StopNarko билим — ҳимоя қилади
2026-07-08 16:35:00 / Вазирлик янгиликлари
Гиёҳвандлик ва психофаол моддалар инсон саломатлиги, оилавий фаровонлик ҳамда жамият тараққиётига жиддий салбий таъсир кўрсатади.

Бу каби хавфларнинг олдини олишда тўғри ва ишончли маълумотга эга бўлиш, онгли қарор қабул қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиш муҳим аҳамиятга эга.
#StopNarko ахборот материали орқали гиёҳвандликнинг асосий хавф омиллари, салбий оқибатлари ҳамда ўзингизни ва яқинларингизни асрашга хизмат қилувчи муҳим маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
Билим — ҳимоя қилади. Онгли танлов — келажакни сақлайди.
