Қорақалпоғистон Республикасида туризм ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-07-04 13:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Хусусан, иштирокчилар томонидан:
- Қорақалпоғистон Республикасининг бой табиий, экологик, маданий ва этнотуризм салоҳиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, ҳудуднинг туристик брендини шакллантириш ҳамда жаҳон туризм бозорида маркетинг ва PR фаолиятини кучайтириш;
- туроператорлик фаолиятини ташкил этиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча маъмурий талабларни қисқартириш ҳамда янги туроператорларнинг бозорга киришини енгиллаштириш орқали соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш;
- миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бренд сифатида ривожлантириш, ўз брендини яратмоқчи бўлган ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулотлар экспортини кенгайтириш ва уларни туризм бозорларида фаол тарғиб этиш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.
Очиқ мулоқот якунида билдирилган таклифлар ҳамда кўтарилган масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва уларнинг ечими юзасидан тегишли чораларни кўриш учун масъул вазирлик ва идораларга юбориш белгиланди.


