Самарқанд вилоятида ёш стартапчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-06-26 14:45:00 / Вазирлик янгиликлари

“Стартаплар куни” тадбири доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегацияси UzVC миллий венчур фонди билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида автомобилларга табиий газ қуйиш станцияларида ортиқча босим ҳисобига атмосферага чиқариб юбориладиган газлардан самарали фойдаланиш лойиҳаси билан ҳам танишди.
Тадбир давомида стартапчилар томонидан лойиҳаларни амалга оширишдаги кўтарилган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
- минимал ҳаётий маҳсулот (MVP) билан боғлиқ масалалар;
- венчур инвестицияларини жалб қилиш билан боғлиқ муаммолар;
- бизнес-моделни ишлаб чиқиш ва кенгайтириш масалалари.
Мулоқот якунида билдирилган таклифлар ҳамда кўтарилган масалалар белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тегишли чоралар кўриш учун масъул вазирлик ва идораларга юборилди.


