Ўзбекистон ва Туркия ўртасида пенсия ва ижтимоий таъминот соҳасидаги музокараларнинг иккинчи раунди муваффақиятли якунланди
2026-06-26 17:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: жорий йилнинг апрель ойида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида пенсия ва ижтимоий таъминот тўғрисида”ги Битим лойиҳаси юзасидан музокараларнинг биринчи раунди Тошкент шаҳрида муваффақиятли якунланган эди.
Музокаралар натижасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Пенсия ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги Битим ҳамда уни амалга ошириш бўйича Маъмурий келишув лойиҳалари матнлари тўлиқ келишиб олинди.
Ҳамкорликдан кўзланган мақсад — икки давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг пенсия ва ижтимоий таъминот ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.
Томонлар учрашув якунлари бўйича музокаралар натижаларини акс эттирувчи баённомани имзоладилар.
Эришилган келишувлар мазкур ҳужжатларни юқори даражада имзолашга тайёрлаш ҳамда икки мамлакат ўртасида пенсия ва ижтимоий таъминот соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси



