Вазирлик жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихий учрашувини биргаликда кузатди
2026-06-18 12:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Мазкур тарихий ўйинни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимлари ҳам катта қизиқиш ва фахр туйғуси билан кузатди. Терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш, миллий спортимиз тарихидаги ушбу муҳим лаҳзага дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ҳамда жамоавий бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида вазирликда ходимлар иштирокида ўйинни биргаликда томоша қилди.
Тадбир давомида вазирлик ходимлари миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати майдонидаги илк иштирокини юксак ватанпарварлик руҳи, самимий қўллаб-қувватлаш ва катта ҳаяжон билан кузатди. Ўзбекистон байроғи остида жаҳон футболининг энг нуфузли мусобақасида майдонга тушиш мамлакатимиз спорти, хусусан, футбол соҳаси ривожида эришилган изчил натижалар ва халқимизнинг юксак орзу-интилишлари ифодаси ҳисобланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши нафақат спорт ютуғи, балки мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори, ёшлар салоҳияти, соғлом турмуш тарзи ва миллий бирлик ғояларини намоён этувчи муҳим воқеадир. Бундай тарихий лаҳзалар жамиятда фахр, бирдамлик ва келажакка ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этади ҳамда ушбу тарихий иштирок мамлакатимиз спорти ривожи, ёш авлоднинг интилиши ва халқимизнинг юксак бирдамлиги рамзи бўлиб, футболчиларимизга Жаҳон чемпионатининг кейинги баҳсларида ҳам матонат, омад ва муносиб натижалар тилайди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси









