Лондон Қироллик коллежи вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди
2024-07-30 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: мазкур лойиҳа Жаҳон банки кўмаги билан амалга оширилаётган бўлиб, ундан кўзланган мақсад иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлаш ва барқарорлик сари йўналтириш, уларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш бўйича узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни Европа бозорларига чиқаришга кўмаклашиш.
Учрашувда Леонардо маркази директори Ливио Скальвини, директор ўринбосари, профессор Мауризио Золло, марказ ходимлари Попеау Таня ва Жаббаров Ибрат ҳамда вазирликнинг Яшил иқтисодиётга ўтиш ва ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари иштирок этишди.
Учрашув давомида иштирокчилар ўзаро ҳамкорликда маҳаллий корхоналарнинг яшил иқтисодиётга ўтиши бўйича салоҳиятини ошириш, фаолиятида Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий қилиш, шунингдек, миллий маҳсулотлар таъминот занжирини шакллантириш жараёнида яшил компонентларни қамраб олиш бўйича кўмаклашишга қаратилган “Green Lab” фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.
Тадбир сўнгида томонлар лойиҳа доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштиришга келишиб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати

