Япония Молия вазирининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
2026-06-09 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Музокаралар давомида томонлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларининг малакасини ошириш ва касбий салоҳиятини ривожлантириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Япония Молия вазирлиги ҳузуридаги Сиёсий тадқиқотлар институти (PRI – Policy Research Institute) билан ҳамкорликда қўшма ўқув ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш, жумладан, молия соҳасида замонавий рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни қўллаш йўналишларида мутахассислар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар Япония мутахассислари ва экспертларини янги ташкил этилган “Tosh Tech” университетининг таълим жараёнига жалб этиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда икки мамлакатнинг таълим ва илмий муассасалари ўртасидаги академик ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда таълим, илмий-тадқиқот ва технологик лойиҳаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси





