Киберхавфсизлик бўйича хабардорликни ошириш масалаларига бағишланган тарғибот-тушунтириш тадбири ўтказилди
2026-06-08 19:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Рақамли технологияларни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Жамшид Хошимов, Ахборот технологиялари маркази (АТМ) директори Фаррух Хоъжамқулов, Вазирликнинг Ахборот ва киберхавфсизлик бўлими бошлиғи Шерзод Ахмедов ҳамда Вазирлик тизимидаги ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчиларга фишинг (пҳишинг) ҳужумлари, зарарли дастурлар, сохта ҳаволалар, ижтимоий муҳандислик усуллари, интернет фирибгарлиги ҳамда шахсий ва хизмат маълумотларининг хавфсизлигини таъминлашга оид долзарб масалалар юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, кибержиноятчилар томонидан қўлланилаётган замонавий усуллар, фойдаланувчиларнинг эътиборсизлиги натижасида юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар муҳокама қилинди.
Маърузачилар томонидан рақамли маконда хавфсиз фаолият юритишнинг асосий тамойиллари, кучли пароллардан фойдаланиш, икки босқичли аутентификацияни жорий этиш, номаълум манбалардан юборилган файл ва ҳаволаларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, шунингдек, шахсий ва хизмат маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Мулоқот якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар. Амалий мисоллар асосида киберҳужумларни аниқлаш, хавфли вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ва ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, ходимларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги билимларини мунтазам янгилаб бориш ва ахборот хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси


