Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси ҳудудида кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш лойиҳаси
2024-07-22 11:00:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сонли Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26-апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сонли қарорига асосан, “CHUL QIROLI” МЧЖнинг Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эшонгузар” МФЙ манзилида жойлашган Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган 4 қаватли бинонинг ертўла қисми ҳамда 2, 3, 4-қаватларида кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича ташаббус таклифи, шу жумладан, лойиҳа концепцияси тақдим этилган.
Лойиҳа доирасида, тиббиёт марказини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш, фойдаланиш ва тиббий хизматларни кўрсатиш режалаштирилган.
Тендерда қатнашиш, тадбиркорлар томонидан қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифларини 2024-йил 5-сентябрь Тошкент вақти билан 18.00 гача топширилиши керак.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли; |
Лойиҳа концепцияси; |
Лойиҳа тўғрисида маълумот. |
Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер ҳужжатлари (таклифлар) қуйидаги манзилларда қабул қилинади:
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Электрон почта манзили: info@minzdrav.uz |
Телефон рақами: +998(71) 203-15-19 (770) |
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 4-уй |
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
Электрон почта манзили: pppd@imv.uz, iroda.gayratova@imv.uz |
Телефон рақами: +998(71) 203-50-50 (01879) |
Манзил: 100017 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол 29-уй |
(Эслатма! Электрон юбориладиган файл ёки файлларнинг ҳажми 10 МБдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Шу муносабат билан файлларни ихчамлаштирилган 10 МБдан ортиқ бўлмаган ҳолда юборишингиз сўралади ёки қоғоз шаклида тақдим этишингиз мумкин)
“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари олинган тақдирда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.

Электрон почта манзили:
Телефон рақами: +998(71) 203-15-19 (770)
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 4-уй