Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2024 йил 1-ярим йиллик ижроси тўғрисида маълумот
2024-07-26 16:55:00 / Вазирлик янгиликлари
Давлат бюджетининг 2024 йил 1-ярим йиллик даромадлари 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошиб 121,0 трлн сўмни ташкил этди.

Шунингдек, даромадларнинг 80,6 фоизини солиқлар, 19,4 фоизини эса солиқсиз тушумлар ва бошқа даромадлар ташкил қилди.
Ҳисобот даврида Давлат бюджети жами харажатлари 149,8 трлн сўмни шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 74,1 трлн сўмни ташкил этди.
Ўтган ярим йилликда Давлат бюджетидан ажратилган субсидиялар миқдори 15 351 млрд сўм бўлди. Шундан 2 947 млрд сўми ижтимоий аҳамиятга эга субсидиялар учун ажратилди.









