Ички аудит бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
2024-07-24 15:20:00 / Вазирлик янгиликлари

Бошқарма тўғрисида
Ички аудит хизмати бошқармаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Вазирлик қарорлари ва буйруқларига, шунингдек, Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ички аудит хизмати бошқармаси тизим ташкилотларида ички аудит фаолиятини амалга оширишга масъул ҳисобланади, лекин тизим ташкилотларининг асосий фаолияти натижаларига жавобгар ҳисобланмайди.
Ички аудит хизмати бошқармаси томонидан ички аудит мақсадлари ва вазифаларини амалга ошириш учун ички аудит объектларида, шу жумладан, фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган объектларда ички аудит тадбирларини ўтказади, натижаларини расмийлаштиради ҳамда таклиф ва тавсиялар тайёрлайди. Ички аудит тадбирлари Вазирлик раҳбарияти томонидан тасдиқланган ички аудит йиллик режаси асосида ходимлар томонидан, ички аудитнинг миллий стандартлари ва ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси асосида ўтказиб келмоқда.
Ички аудит хизмати бошқармасининг асосий вазифалари:
бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш, бюджет ҳисобининг юритилиши ҳамда молиявий ҳисоботлар шакллантирилишини ўрганиш орқали бюджет интизомини мустаҳкамлаш;
масофавий аудитни қўллаган ҳолда, бюджет маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш хавфларини аниқлаш, минималлаштириш, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш орқали бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари профилактикасини амалга ошириш;
ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
Тизим ташкилотларини молиялаштириш жараёнига ахборот технологиялари татбиқ этилишини баҳолаш орқали улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Амалга оширилган ишлар
Ички аудит хизмати бошқармасининг 2024 йил учун тасдиқланган иш режасига асосан 12 та аудит тадбири учун 62 та аудит объектлари танланган бўлиб шундан, 1-ярим йилликда 6 та аудит тадбирида 33 та аудит объектларида аудит тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган аудит тадбирларида аниқланган ҳолатлар бўйича аудит объектлари раҳбарларига хато ва камчиликларни тегишли тартибда бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган. Шу билан бирга масофавий аудитни қўллаган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича хавфлар таҳлил қилинган ҳолда олдини олиш бўйича амалий ишлар қилиб келинмоқда.
Ички аудит хизмати бошқармаси томонидан доимий равишда тизимда ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, давлат харидлари, дебитор ва кредитор қарздорликлар, товар-моддий бойликлар ҳисоби, молиявий ҳисоботларни кўрсаткичларини тўғри юритилиши бўйича таклиф ва тавсиялар ва амалий ёрдам бериб борилмоқда.
Фуқаролар иштирокидаги аудит тадбирларини амалга ошириш учун ҳар чорак биринчи ойини биринчи санасига қадар фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатини “Давлат аудити” дастурига киритиш ишларини амалга оширмоқда. 3-чорак учун фуқаролар томонидан танланган 2 та аудит объектида аудит тадбирлари амалга оширилади. Ички аудит хизмати томонидан ўтказилган аудит тадбирлари натижаси бўйича расмийлаштирилган ҳисоботлари “Давлат аудити” дастурига киритиб борилади.
