Иқтисодиёт ва молия вазирлигида электрон тижорат ва IT соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-05-26 16:25:00 / Вазирлик янгиликлари
Очиқ мулоқот жараёнида IT Park резидентлари, маркетплейслар, мобил операторлар, интернет провайдерлари, тўлов тизимлари ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан соҳага доир долзарб муаммо ва таклифлар илгари сурилди ҳамда улар юзасидан масъуллар иштирокида муҳокамалар олиб борилди.

Хусусан, қуйидаги йўналишлар бўйича масалалар кўриб чиқилди:
- маркетплейслар ва электрон тижорат платформалари фаолиятида қўлланилаётган солиқ тартиблари билан боғлиқ масалалар;
- товарларни классификация қилиш жараёнида QR-код тизимини қўллаш билан боғлиқ таклифлар;
- сунъий интеллект ва замонавий IT технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш.
Мулоқот давомида кўтарилган масалалар, билдирилган таклифлар ва илгари сурилган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда амалий чоралар кўриш учун тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.








