Давлат молиясини бошқариш соҳасида Россия ва Ўзбекистоннинг Икки томонлама ҳамкорлик дастури экспертлари ташрифи якунланди
2026-05-25 12:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Ташриф давомида бир қатор ишчи учрашувлар ва эксперт семинарлари ўтказилди.
Хусусан, 20 май куни МИТИ директор в.б. Глеб Покатович ва Дастур куратори Татяна Жаглина ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ўртасида расмий учрашув ўтказилди. Унда уч йиллик Дастурнинг дастлабки натижалари сарҳисоб қилинди. Учрашувда, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамкорлик бўйича тўққизта йўналишга масъул бўлган асосий ходимлари ҳам иштирок этди.
Бундан ташқари, Глеб Покатович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, фискал таҳлил институти (кейинги ўринларда – Институт) директори ўринбосари Дилшод Султонов билан ишчи учрашув ўтказди. Учрашувда уч йиллик Дастурнинг бажарилиши ҳамда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишлари бўйича семинарлар ўтказилди:
Ташрифнинг биринчи куни, 19 майда, «Ўзбекистон Республикасида бюджетлаштиришда дастурий-мақсадли ёндашувлар асосида буджет жараёнини такомиллаштириш» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Россия томонидан МИТИ экспертлари Игор Ковтун, Роман Афанасев ва Леонид Богданов, Ўзбекистон томонидан эса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муродов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Буджет дастурларини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Шерхон Сайфутдинов ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Буджет дастурларини шакллантириш ва инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Шерзод Мухторов иштирок этди.
Шу куни Институтда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматларини давлат молиявий назоратининг бошқа органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички аудитни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга бағишланган семинар ўтказилди.
Унда Россия томонидан Дастур экспертлари Максим Николаев ва Светлана Табалина қатнашди. Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ички аудитни уйғунлаштириш бошқармаси бошлиғи Азамат Жабборов, Институт директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Пўлатов, Институт директори ўринбосари Дилшод Султонов ҳамда вазирлик ва институтнинг бошқа ходимлари иштирок этди.
20 май куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида «Ўзбекистон Республикасининг буджет маълумотлари ва буджет жараёни очиқлиги даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» йўналишига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Дастур экспертлари Сергей Судаков, Антонина Ковалевская, Яна Полякова ва Екатерина Копалкина ҳамда Давлат молиявий статистикасини юритиш ва буджет очиқлиги бўлими бошлиғи Бекзод Улуғов ҳамда бўлим ходимлари ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида буджет назорати ва буджет харажатлари аудити соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро ташаббусларнинг ҳужжатлари, шунингдек, Молия илмий-тадқиқот институти (МИТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистон Республикасида буджет устидан назорат самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар муҳокама қилинди.
Куннинг иккинчи ярмида «Ўзбекистон Республикасида давлат харидлари фаолиятининг янги воситаларини ривожлантириш» йўналиши доирасида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида семинар ўтказилди. Дастур экспертлари Инна Рикова ва Макар Куделич ҳаётий цикл шартномаларининг муҳим шартларини тартибга солишнинг жорий муаммоларини кўриб чиқиб, уларни Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари фаолиятига жорий этишни кенгайтириш тартиби бўйича таклифлар киритди. Семинарда Агентлик вакиллари – Давлат харидлари методологияси бўлими бошлиғи Фурқат Раҳмонов, бўлим бош мутахассиси Юлия Ким ва бошқа ходимлар қатнашди.
21 май куни Институтда Дастурнинг яна иккита йўналиши бўйича семинарлар бўлиб ўтди.
Куннинг биринчи ярмида «Буджетнинг солиқ тушумларини кўпайтириш ва бизнес шаффофлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар тайёрлаш» йўналиши доирасида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Институт директори ўринбосари Дилшод Султонов, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Билвосита солиқлар, божхона тўловлари ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари соҳасидаги сиёсатни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Умиджон Султонов, бўлим бош мутахассиси Нодирбек Садуллаев ҳамда вазирлик ва Институтнинг бошқа ходимлари иштирок этди.
Дастур экспертлари Миляуша Пинская, Сергей Шаталов, Юлия Стешенко, Родион Балакин ва Надежда Вишневская ҳамкорларга Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими бўйича бир қатор таклиф ва ишланмаларни тақдим этди. Жумладан, Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга солиқ солиш режимини такомиллаштириш бўйича таклифлар, рақамли хизматлар солиғини жорий этиш заруратини баҳолашнинг услубий ёндашувлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратга солиқ солиш тизимининг шарҳи тақдим қилинди.
Шу куни «Ўзбекистон Республикасида буджет харажатлари самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш ва буджет шарҳлари воситасини жорий этиш» йўналиши бўйича ҳам семинар ўтказилди.
Унда Институт директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Пўлатов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори Қурбонмурат Тапаров ҳамда департаментнинг бошқа ходимлари иштирок этди.
Томонлар россиялик экспертлар Алексей Попов, Александр Ковалевский, Сергей Шорин ва Денис Догданов билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида маҳаллалар ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган дастурларни молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш муаммоларини кўриб чиқиб, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда ҳудудлар рейтингини юритиш бўйича кейинги иш босқичларини режалаштириб олди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси






