Бухоро вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-05-21 21:45:00 / Вазирлик янгиликлари
Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келаётган муаммолар, амалий таклифлар ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, қуйидаги йўналишлар бўйича масалалар кўриб чиқилди:
- Қурилиш материаллари экспортини янада кенгайтириш мақсадида вагонлар паркини кўпайтириш ва уларнинг мавжуд қувватларини ошириш масаласи;
- Янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида айланма маблағларни кенгайтириш ҳамда банклардан имтиёзли кредит ресурсларини жалб этиш бўйича амалий кўмак тақдим этиш;
Мулоқот давомида кўтарилган масалалар, билдирилган таклифлар ва тадбиркорлар томонидан илгари сурилган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда амалий чоралар кўриш учун тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.


