Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-07-18 16:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда давлат сектори бошқаруви бўйича катта мутахассис Кай Кайзер, молиявий бошқарув бўйича мутахассис Нургул Татибекова ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.
Маълумот учун: Адриан Фоззард Европа ва Марказий Осиёда давлат бошқаруви бўйича глобал амалиёт раҳбари бўлиш билан бир қаторда Иқлим ўзгариши бўйича бошқарув амалиёти ҳамжамиятига ҳам раҳбарлик қилади.
Учрашувда давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда мазкур йўналишда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича фикр алмашилди.
Адриан Фоззард Жаҳон банки мазкур масалалар ҳамда истиқболдаги ҳамкорлик алоқалари бўйича доимий қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди. Мулоқот давомида томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Музокаралар якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро маслаҳатлашувларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати



