Лондон фонд биржаси. 18 май, 2026 йил. Янги Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги старт нуқтаси.
2026-05-18 17:20:00 / Вазирлик янгиликлари

Энг муҳими – бу сафар Ўзбекистон инвестор қидирмаяпти. Инвесторларнинг ўзи Ўзбекистонга қизиқмоқда.
BlackRock. Franklin Templeton. Redwheel.
Дунё молиясининг энг йирик номлари энди Ўзбекистон иқтисодиётини кузатувчи эмас, балки унинг иштирокчисига айланмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Обид Ҳакимов иштирок этади.
Бу шунчаки IPO эмас.
Бу – Ўзбекистон иқтисодиёти халқаро капитал бозорларига янги босқичда кириб бораётганининг амалий ифодаси.
Бугун Лондон фонд биржасида нафақат акциялар савдоси бошланади. Бугун Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий имижи, очиқлиги ва инвестицион ишончи халқаро баҳога чиқади.
