Китобхонлик — маънавият ва тафаккур мезони
2026-05-18 10:30:00 / Вазирлик янгиликлари

«Мўъжиза эмасдир фалакда офтоб, Мўъжиза аслида беминнат китоб.»
Жалолиддин Румий
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги «Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–9-сонли Қарорида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган. Қарорнинг 4-иловаси 4-бандига мувофиқ, барча давлат идораларида «Китоб бурчаклари»ни ташкил этиш вазифаси белгиланган бўлиб, уларда соҳага оид илмий, маънавий-маърифий ҳамда бадиий адабиётларни жамлаш кўзда тутилган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигида боок.уз нашриёти билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди. Унда иқтисодиёт ва молия йўналишидаги асарлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари, болалар китоблари ҳамда маънавий-маърифий асарлар кенг намойиш қилинди. Тадбир давомида ходимлар ўзлари учун қизиқарли ва фойдали бўлган китобларни харид қилишдилар.
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар жамоаларда соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Энг муҳими, китобга бўлган меҳр ва эътибор инсон маънавиятини юксалтириш, жамият тараққиётини таъминлашнинг энг муҳим омилларидан бири эканини яна бир бор намоён этади.
Маънавият ва маърифат кенгаши




