Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи муҳокама қилинади
2026-05-04 17:00:00 / Эълонлар
Жорий йилнинг 5 май куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратишни кенгайтириш масалаларига бағишланган юқори даражадаги давра суҳбати ўтказилади.

Давра суҳбатида бир қатор халқаро молиявий ташкилотлар, Марказий банк, тижорат банклари, вазирлик ва идоралар, хусусий сектор ҳамда венчур фондлар вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Мазкур давра суҳбати кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш, молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга қаратилган устувор йўналишларни белгилашга хизмат қилади.
