Ўзбекистонда B-READY субмиллий тадқиқоти доирасида амалий ишлар бошланди
2026-05-04 12:30:00 / Вазирлик янгиликлари

2026 йил 27 апрель – 1 май кунлари Жаҳон банки экспертлари иштирокида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида амалий ўрганишлар ва учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, халқаро савдо жараёнларини ўрганиш мақсадида асосий чегара ўтказиш пунктларида ҳам таҳлил ишлари олиб борилди.
Тадқиқот доирасида қурилишга рухсат бериш жараёнлари, ташқи савдо ва божхона тартиб-таомиллари, давлат хизматларининг самарадорлиги каби йўналишларда давлат органлари ва хусусий сектор вакиллари билан муҳокамалар ташкил этилди.
Мазкур субмиллий тадқиқот ҳудудлар кесимида бизнес муҳитини баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва халқаро стандартлар асосида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
