Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-07-10 14:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Жасур Каршибаев, Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти директори Илҳомжон Умрзаков ҳамда бир қатор вазирлик ходимлари иштирок этди.
Учрашув аввалида Мариуш Круковски Ўзбекистон муҳим ҳамкор эканлиги, алоқалар жадаллик билан ривожланаётганини таъкидлади. Шунингдек, ҳамкорликдаги лойиҳалар сон ва сифат жиҳатидан ҳам янада яхшиланиб бораётгани айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, учрашув давомида жорий ҳамда истиқболдаги лойиҳалар юзасидан фикрлар алмашилди. Республика ҳудудларидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, банкларни хусусийлаштириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш масалалари борасида фикрлар алмашилди.
Учрашув якунида Швейцария гуруҳи Ўзбекистоннинг Жаҳон банкидаги вакили эканлиги ва Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати



