Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш ва узлуксиз касбий ривожлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
2026-04-30 15:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Ушбу қарор билан Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш ва узлуксиз касбий ривожлантириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда қуйидагилар назарда тутилади:
1. Ички аудит ходимлари учун икки босқичли сертификатлаш тизими жорий этиш (Амалиётчи ички аудитор сертификати ва Профессионал ички аудитор сертификати);
2. Сертификат олиш учун анъанавий ва масофавий тарздаги тайёрлов курслар ташкил этиш;
3. Сертификат олиш учун малака имтиҳони Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиш;
4. CIA, ACCA, CIPFA, CRMA каби ички аудит, хавфларни бошқариш, давлат молиясига оид халқаро сертификат эгаларга малака имтиҳонларни топширмасдан сертификат бериш;
5. Сертификат эгаларининг малака ошириш, соҳага оид йўналишларида миллий ва халқаро семинар-тренингларда иштирок этиш, мақолалар чиқариш ҳамда педагогик фаолият билан шуғулланишга қаратилган узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий этиш.
Шунингдек, ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бунда Давлат молиявий назорати инспекцияси ходимлари учун молиявий назорати бўйича малака сертификатини жорий этиш ва малакасини ошириш тартиби белгиланмоқда.
Низом билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
