Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашувлар асосида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича юзасидан маълумот
2026-04-30 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари

2026-йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар:
Ҳудудларнинг “солиштирма устунликлари” ва “маҳаллалар ихтисослашуви”дан келиб чиқиб, 13 та вилоят бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш қарорлари ишлаб чиқилган (9 таси қабул қилинган, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилояти қарорлари ҳимоя қилинган ва Тошкент шаҳри қарори ҳисоботга тайёрланмоқда), буджетдан қўшимча 2,3 трлн сўм ва ФРРУдан 500 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилмоқда.
«Янги Ўзбекистон қиёфаси» мақоми берилган 33 та туман (2,3 трлн) ва 330 та маҳалла (1,6 трлн)га 3,9 трлн сўм маблағлар маҳаллий буджетларга тўлиқ ажратиб берилди;
Маълумот учун, Дастурлар Ислоҳотлар штаби билан шакллантирилиб, Халқ депутатлари томонидан тасдиқланди.
Оғир тоифадаги 37 та туман (1,8 трлн) ва 903 та маҳалла (1,8 трлн)га жами 3,9 трлн сўм ҳамда маҳаллий буджетдан мос равишда 1,3 трлн сўм маблағлар ажратилди;
Маълумот учун, ҳудуднинг «солиштирма устунликлари» асосида Дастурлар ҳокимлар билан ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари томонидан тасдиқланди.
Олмазор тажрибаси асосида 50 та йирик шаҳарларда 8,8 трлн сўм буджетдан қўшимча даромадлар аниқланиб (режа 7,4 трлн сўм эди), шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича «бизнес режа»лар тасдиқланди;
Иқтисодий ўсишга туртки берувчи 283 та «драйвер» лойиҳаларга
1-босқичда 1 трлн сўм маблағлар ажратилди;
Маълумот учун, саноатда 51 та, хизмат кўрсатишда 180 та ва қишлоқ хўжалиги 52 та лойиҳа.
Жаҳон банки кўмагида нуфузли хорижий компанияларни жалб этиш ишлари бошланди. Хусусан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун Франция (Groupe Huit) ва Буюк Британия (Buro Happold), Самарқанд вилояти учун Испаниянинг (IDOM) шаҳарсозлик йўналишидаги компаниялар жалб этилди.
Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар» лойиҳаси доирасида натижага асосланган молиялаштириш (ПфорР) механизми бўйича 400 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз битими февраль ойида имзоланди;
ХМИ иштирокидаги «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» ва “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳалари доирасида 80 млн АҚШ доллар ўзлаштирилди (йиллик режа 405 млн доллар).
2026-йилнинг II чораги давомида белгиланган рэжалар:
«Нарпай тажрибаси» асосида ҳудудларни ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ишлар давом эттирилади;
(а) иқтисодий комплекс ташкилотлари маълумотлар базасига таянган ҳолда «LLM модели» асосида IM AI (ai.imv.uz) платформасини ишга туширади;
(б) тижорат банкларида сунъий интеллектни ривожлантириш Лойиҳа офисини ташкил этиш чоралари кўрилади.
Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар» лойиҳаси доирасида натижага асосланган молиялаштириш (PforR) механизми асосида жорий йилда 42 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар “Янги Ўзбекистон қиёфаси” мақоми берилган туманларнинг 14 тасига йўналтирилади;
Хизматлар соҳасида 200 та гавжум кўчалар, 206 та соҳилбўйи ва 500 та йўлбўйи инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 1,2 трлн сўм маблағлар йўналтирилади;
Туризм салоҳияти юқори бўлган 150 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун — 450 млрд сўм маблағлар йўналтирилади;
400 та маҳаллани қамраб олувчи 50 та микросаноат марказларини ташкил қилиш учун — 150 млрд сўм маблағлар йўналтирилади;
ХМИ иштирокидаги «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» ва “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳалари доирасида 180 млн доллар ўзлаштирилади (йиллик режа 405 млн доллар);
Европа Иттифоқининг 6,6 млн доллар грант маблағлари ҳисобидан ҳудудий стратегия ва режаларни ўзаро боғлаш ва мувофиқлаштириш мақсадида миллий фазовий-ҳудудий стратегияни ишлаб чиқиш бошланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
