Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги ПФ-29-сон Фармони билан аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш ва ипотека бозорини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди
2026-03-05 19:10:00 / Эълонлар
Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2026 йилда жами 23 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилади.
Бюджетдан 12,3 трлн сўм, тижорат банкларининг ўз маблағларидан 7,7 трлн сўм ва Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағларидан 3 трлн сўм.
2026–2028 йилларда эса фойдаланишга топшириладиган уй-жойлар сони: 2026 йилда 140 минг, 2027 йилда 150 минг, 2028 йилда 160 минг хонадонни ташкил этади.
2040 йилга бориб кўп квартирали уйлар қурилиши ҳажми 2 баравардан ортиқ оширилиб, йилига 280 мингта хонадонга етказилиши режалаштирилмоқда: реноватсия — 170 минг, “Янги Ўзбекистон” массивлари — 80 минг, бошқа ҳудудлар — 30 минг.
