Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди
2026-04-17 20:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Томонлар, аввало, давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, хусусан, ижтимоий инфратузилма ва коммунал хизматлар соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.Шу билан бирга, лойиҳа тайёрлаш сифатини ошириш ва халқаро стандартларга мос молиялаштириш моделларини жорий этиш йўналишида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Молиявий секторни ислоҳ қилиш ва трансформация қилиш, жумладан, банк тизимида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва институционал салоҳиятни ошириш масалалари ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.
Якунда томонлар мавжуд ҳамкорликни изчил давом эттириш ва янги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
