Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
2026-04-15 21:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси сезиларли даражада ошгани, хусусан 2020 йилдаги 6,4 млрд доллардан 2025 йилда 17,2 млрд долларга етгани қайд этилди.
Томонлар макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлашда халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суришга қаратилган ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
