Жаҳон банкининг операциялар бўйича бошқарувчи директори Анна Берде билан учрашув бўлиб ўтди
2026-04-17 09:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида жорий макроиқтисодий кўрсаткичлар, жумладан иқтисодий ўсиш суръатлари, инфляция даражаси, ташқи сектор ҳолати ва бюджет сиёсати параметрлари, шунингдек ўрта муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари кўриб чиқилди.
Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг бориши муҳокама қилиниб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари ҳамда иқтисодий-молиявий жараёнлар юзасидан фикр алмашдилар.
Шу билан бирга, халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан қўшма тадбирлар ва ташаббусларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва изчил давом эттиришга келишиб олдилар.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси

