Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди
2026-04-09 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Маросим давомида буюк саркарда ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Тадбир иштирокчилари томонидан Амир Темурнинг бой мероси, унинг давлат бошқаруви, адолатли сиёсати ва бунёдкорлик фаолияти юксак эҳтиром билан йодга олинди. Соҳибқирон сиймоси халқимиз тарихида нафақат буюк саркарда, балки кучли давлат асосчиси ва маънавий етакчи сифатида алоҳида ўрин эгаллайди.
Шундан сўнг вазирлик жамоаси “Темурийлар тарихи давлат музейи”га ташриф буюрди. Ташриф давомида иштирокчилар музей экспозициялари билан яқиндан танишиб, темурийлар даврининг бой тарихи, илм-фан ва маданият ривожи, миллий қадриятлар ҳамда урф-одатлар ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, бундай маънавий тадбирлар ёш авлод қалбида тарихий хотирани мустаҳкамлаш, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси





