ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ДОИРАСИДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ УЧУН СУҒОРИШ НAСOС СТАНЦИЯЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ХУСУСИЙ БОШҚАРУВГА БЕРИШ ЛОЙИҲАСИ
2026-04-07 16:15:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар
ТЕНДЕР ЖАРАЁНИНИНГ 1-БОСҚИЧИ ОЛДИ УЧРАШУВИГА ТАКЛИФ
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ДОИРАСИДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ УЧУН СУҒОРИШ НAСOС СТАНЦИЯЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ХУСУСИЙ БОШҚАРУВГА БЕРИШ ЛОЙИҲАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги орқали қизиққан манфаатдор томонларни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда жойлашган 76 (етмиш олти) тагача суғориш насос станцияларини лойиҳалаш, қуриш (реабилитация қилиш, ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш), молиялаштириш, улардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган учрашувда иштирок этишга таклиф қилади.
Ушбу тендер жараёнининг 1-босқичи олди учрашуви давомида сиз лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олишингиз, саволларингизга жавоб олишингиз ва дастлабки малакалашдан ўтиш учун ариза топшириш жараёни бўйича кўрсатмаларга эга бўлишингиз мумкин. Учрашув тафсилотлари қуйида келтирилган:
Учрашув тафсилотлари:
- Сана: 2026 йил 10 апрел, жума куни
- Вақт: 16.00-17.00 (Тошкент вақти)
- Формат: Zoom (учрашув ҳаволаси сўров бўйича тақдим этилади)
- Учрашув маълумотлар олиш мақсадида ёзиб олинади.
- Таржимон хизматлари (инглиз ва ўзбек тиллари) таклиф этилади.
- Учрашувдан олдин дастлабки малака сўрови (RfQ) ҳужжатини кўриб чиқишингизни тавсия қиламиз. RfQ ҳужжатини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин: [Ҳавола].
Қизиққан манфаатдор томонлардан [электрон хат таклиф учун: “ушбу электрон почтага жавоб бериш”] орқали иштирокларини тасдиқлашлари сўралади. Тасдиқланганидан сўнг, биз Zoom учрашув ҳаволасини ва тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган қўшимча материалларни улашамиз.
Агар сизда бирон бир савол бўлса ёки қўшимча ёрдамга муҳтож бўлсангиз, биз билан боғланишингизни сўраб қоламиз. Ўзбекистоннинг суғориш инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича ушбу муҳим ташаббусда сизнинг иштирокингизни кутиб қоламиз.
Боғланиш учун маълумот:
|
ХМК – Лойиҳанинг бош транзакцион маслаҳатчиси E-mail: UzPumpsEE@ifc.org
|
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Аъзам Нармухаммедович Тагаев Е-mail: dxsh@minwater.uz Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Абдуқодир Ёқубов Махаматжумаевич, нусхаси Жалил Бойкаланов Ғайбуллаевич Е-mail: Yoqubov.Abduqodir@imv.uz, нусхаси dxshtender@imv.uz, Jalil.Boykalanov@imv.uz |
