Мини футбол майдонини қуриш
2026-04-07 10:20:00 / Давлат хусусий шериклик эълонлар
ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019-йил 29-апрелдаги ПФ-5712-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сонли Фармонининг 1-иловасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишларидан “мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари секторини янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” белгиланган.
Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги 39-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида бўш турган ер майдонида хусусий ташаббускор «Саркор таминот АД» МЧЖ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада 39-сонли умумтаълим мактаби (0,25 га) ҳудудида нодавлат мини футбол майдони ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-октябрдаги 720-сонли қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли |
Лойиҳа концепцияси |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
📧 info@uzedu.uz
☎️ +998 (55) 503-74-00
📍 100011 Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани,
А.Навоий кўчаси 2а-уй
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
📧 dxshtender@imv.uz Inomjan.Kadirboev@imv.uz
☎️ +998 (71) 203-50-50 (01391)
📍 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй
