«Иқтисодий ривожланиш стратегиясига асосланган фазовий ва мастер режаларни ишлаб чиқиш» мавзусида амалий семинар ўтказилмоқда
2026-04-02 20:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт Дастури кўмагида, жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг Мастер режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ходимлари, маҳаллий лойиҳа ташкилотлари мутахассислари малакасини оширишга қаратилган навбатдаги амалий семинар ўз ишини бошлади.

Семинар Туркиянинг етакчи Policy Analytics Lab (PAL) компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Куннинг биринчи ярмида фазовий режалаштириш ва мастер режаларни ишлаб чиқишда иқтисодий таҳлилларнинг аҳамияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришни фазовий ва мастер режаларга боғлаш бўйича тақдимотлар қилинди.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришда фазовий ва мастер режаларни ишлаб чиқиш босқишлари, ҳудудларни иқтисодий режалаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича тушунчалар берилди.
Амалий семинар ўз ишини давом эттирмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси
