Ички аудит ходимларини сертификатлаш тизимига экспертлар тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди
2026-04-01 17:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: Андра Ларин давлат молиясини бошқариш ва аудит соҳасида тажрибали эксперт ҳисобланиб, 2025 йилдан бошлаб «Давлат секторида ички аудит ходимларини сертификатлаш тизимини такомиллаштириш» лойиҳасида маслаҳатчи сифатида иштирок этмоқда.
Тренингларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ва Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг масъул ходимлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ички аудит хизматларини етарли билим ва тажрибага эга ходимлари, олий таълим муассасаларининг аудит йўналиши бўйича профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Машғулотлар давомида иштирокчиларга сертификатлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда имтиҳонни ўтказиш, сертификатлаш имтиҳонига тайёргарлик дастурини ўқитиш, амалий машғулотларни ўтказиш ва сифатни таъминлаш мавзуларида тақдимотлар ўтказилди.
Тренинг машғулотлари қизғин муҳокама, баҳс ва мунозара кўринишида бўлиб ўтди ҳамда якунда иштирокчиларга тренинглардаги иштироки бўйича сертификатлар тақдим этилди.
Шунингдек, келгусида ички аудит хизматлари ходимларини сертификат бўйича малака имтиҳонларига тайёргарлик ва узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнларига эксперт сифатида таклиф этиш режалаштирилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси


