Ўзбекистон Республикасининг 2025—2027 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияси ишлаб чиқилди
2024-06-26 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ушбу ҳужжат кейинги ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогнозлари, фискал сиёсатнинг асосий йўналишлари, фискал таваккалчиликлар баҳоси, Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети даромадлари ва харажатларининг прогнозлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Бюджетномада «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига мувофиқ, узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида ташқи ва ички таъсирларга мослашувчан фискал сиёсат олиб боришни мақсад қилинган бўлиб, ўрта ва узоқ муддатдаги асосий мақсадлар сифатида қуйидагилар белгиланди:
– барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига киритиш;
– консолидациялашган буджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик;
– давлат қарзининг ЯИМга нисбатини 50 фоиздан ошмаслигини таъминлаш;
– «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш;
– босқичма-босқич «Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш» амалиётига ўтиш;
– солиқ, божхона қонунчилигини ва иқтисодиётнинг турли соҳаларига ажратилаётган субсидиялар ва берилаётган имтиёзларни ЖСТ талабларига уйғунлаштириш;
– Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолиш.
Бундан ташқари мазкур Фискал стратегия 2025—2027 йиллар учун ишлаб чиқиладиган Давлат бюджети лойиҳаласи ва Бюджетномага асос бўлиб хизмат қилади.
Файлни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин: https://shorturl.at/cJ3Fe
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати
